ru24.pro
World News in Uzbek
Февраль
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19
20
21
22
23
24
25
26
27
28

Тошкентда шашликхоналар назорати кучайди

0

Бугун, 19 февралдан Тошкент шаҳрида тандир, печ ва мангалда таом тайёрлайдиган умумий овқатланиш шохобчалари фаолияти устидан кузатув кучайтирилди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати маълум қилди.

Маълум қилинишича, санитария ҳамда экология меъёрлари талаблари асосида сомсахоналар, кабобхоналар ва бошқа овқатланиш нуқталарида рейд тадбирлари ўтказилмоқда. Текширувлар жараёнида тутун чиқариш ва фильтрлаш тизимисиз ишлаётган, чиқиндиларни тўғри тозалаш тартибини йўлга қўймаган, тандир ва мангалларни пиёдалар йўлаги ёки турар-жой биноларига жуда яқин жойлаштирган шохобчалар аниқланаётгани таъкидланди.

Талабларга жавоб бермайдиган объектларда камчиликлар бартараф эттирилади ва фаолияти қонун ҳужжатларига мос ҳолатга келтирилгунга қадар вақтинча тўхтатилиши айтилди.

Ҳокимликка кўра, замонавий тутун чиқариш ва фильтрлаш тизимларининг мавжуд эмаслиги аҳоли саломатлигига зарар етказиши, шаҳар экологиясига салбий таъсир кўрсатиши ҳамда фуқаролар норозилигига сабаб бўлиши мумкин.