Флик «Барселона» мудофааси учун Шлоттербекни танлади
«Барселона» бош мураббийи Ханс-Дитер Флик жамоасининг ҳимоя чизиғидаги ўйинидан қониқмаяпти. Немис мутахассиси мудофаа тизимини қайта қуриш зарур, деб ҳисобламоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
The Touchline хабарига кўра, Флик трансфер бозорида «Боруссия» ҳимоячиси Нико Шлоттербек учун курашишни қатъий талаб қилмоқчи. «Кўк-анорранглилар» устози бу борадаги позициясини спорт директори Декуга етказади.
Бу ҳолат «Реал» учун ҳам нохуш бўлиши мумкин: сўнгги пайтларда Мадрид гранди Шлоттербек билан фаол боғланаётганди.
Transfermarkt мутахассислари 26 ёшли Нико Шлоттербекнинг бозор қийматини 55 миллион евро деб баҳоламоқда.
