Эдер Милитао апрел ойида «Реал» сафига қайтиши кутилмоқда
Мадриднинг «Реал» клуби ҳимоячиси Эдер Милитао мушак жароҳати сабаб ҳануз жамоа тиббий бўлимида даволанмоқда. Бразилиялик футболчи охирги бор декабр бошида майдонга тушганди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
The Touchline нашри AS манбасига таяниб хабар беришича, «Реал» Милитао апрел ойида тўлиқ сафга қайтади, деб ҳисобламоқда. 28 ёшли ҳимоячи шу тариқа мавсумнинг ҳал қилувчи қисмида жамоага ёрдам бериши керак.
Ла Лигадаги сўнгги тур натижаларидан кейин «Реал» турнир жадвалида етакчиликни қўлга олди. Мадридликлар иккинчи ўриндаги «Барселона»дан икки очко олдинда бормоқда.
Ҳозир «Реал» сафарда «Осасуна»га қарши учрашувга тайёргарлик кўрмоқда. Ўйин шанба куни, 21 февраль куни бўлиб ўтади.
