ru24.pro
World News in Uzbek
Февраль
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19
20
21
22
23
24
25
26
27
28

Компани «Бавария»да қайси футболчиларни кўришни айтди

0

Мюнхеннинг «Бавария» клуби бош мураббийи Венсан Компани матбуот анжуманида жамоага қайси футболчини олиб келишни исташи ҳақидаги саволга жавоб берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Мутахассиснинг таъкидлашича, унинг асосий вазифаси ҳозирги таркибдаги ўйинчилар билан самарали ишлашдан иборат. Трансфер масалаларида эса алоҳида мутахассислар жамоага янги футболчиларни жалб қилиш билан шуғулланади. «Мен учун энг муҳими — қўлимиздаги футболчилар энг яхшилар эканини айтиш ва улар билан ишлаш. Гарри Кейн, Майкл Олисе, Луис Диас, Жамал Мусиала ва бошқалар билан ишлашни хоҳлайман. Ёзда нима бўлишини кўрамиз», — деди Компани.

Венсан Компани «Бавария»ни 2024 йил ёзида қабул қилиб олган. Унинг бошқаруви остида мюнхенликлар Бундеслигани ҳамда Германия Суперкубогини қўлга киритди.