ru24.pro
World News in Uzbek
Февраль
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19
20
21
22
23
24
25
26
27
28

Компани «Бавария» учун исталган трансфер ҳақида гапирди

0

«Бавария» бош мураббийи Венсан Компани Мюнхен клубига қайси футболчини олиб келишни хоҳлаши ҳақидаги саволга жавоб берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Мутахассиснинг айтишича, унинг асосий вазифаси ҳозирги таркибдаги футболчилар билан самарали ишлашдан иборат, янги ўйинчиларни жалб этиш жараёнида эса клубда бошқа масъуллар ҳам бор. «Мен қўлимиздаги футболчилар энг яхшилар, деб ҳисоблайман. Гарри Кейн, Майкл Олисе, Луис Диас, Жамал Мусиала ва бошқалар билан ишлашни хоҳлайман. Ёзда нима бўлишини кўрамиз», — деди Компани матбуот анжуманида.

Венсан Компани «Бавария»ни 2024 йил ёзида қабул қилиб олганди. Унинг бошчилигида Мюнхен клуби Бундеслига ҳамда Германия Суперкубогини қўлга киритди.