Аргентина чемпионатида ди Мария атрофида симуляция можароси кучайди
Анҳел ди Мария ватани — Аргентина чемпионатига қайтгач, дастлаб яхши таассурот қолдирди. Бироқ кейинроқ унинг ўйинидан кўра, майдондаги эпизодлари атрофидаги баҳслар кўпроқ муҳокама қилинадиган бўлди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Рақиб жамоалар ва мухлислар ди Марияни тез-тез йиқилиш ва пеналти “сўраш”га уринмоқда, деб ҳисобламоқда. Аргентина футбол форумларида “нега ди Мариянинг ҳийлаларга огоҳлантириш берилмайди”, “у юлдуз, аммо бу ҳаракатлар безор қилди”, “шундай даражадаги футболчининг пеналти ундиришга уриниши ачинарли” каби танқидий фикрлар кўпайган. Аввал “Манчестер Юнайтед” ва “Реал”да тўп сурган футболчи ҳозир “Росарио Сентрал” сафида майдонга тушмоқда.
