«Қарабоғ» ва «Ньюкасл» Чемпионлар лигаси учрашуви учун таркибларни эълон қилди
Чемпионлар лигасининг чоршанба кунги илк баҳсида «Қарабоғ» ўз майдонида «Ньюкасл»ни қабул қилади. Учрашувдан аввал ҳар икки жамоа мураббийлари старт таркибларини маълум қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
«Қарабоғ» бош мураббийи Ғурбан Ғурбанов майдонга қуйидаги футболчиларни туширишга қарор қилди: Кохалски, Силва, Мустафазаде, Медина, Жафаргулиев, Бикало, Янкович, Монтиел, Андраде, Зубир, Дуран.
«Ньюкасл» устози Эдди Хау эса стартда мана бу футболчиларга ишонч билдирди: Поуп, Триппьер, Тиав, Берн, Холл, Уиллок, Тонали, Волтемаде, Барнс, Эланга, Гордон.
«Қарабоғ» – «Ньюкасл» учрашуви 22:45 да (Тошкент вақти билан) бошланади. Ўйинни матнли трансляция орқали кузатиш мумкин бўлади.
