ru24.pro
World News in Uzbek
Февраль
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19
20
21
22
23
24
25
26
27
28

Компани «Бавария»да кимни кўришни хоҳлашини айтди

0

Мюнхеннинг «Бавария» жамоаси бош мураббийи Венсан Компани клубга қайси футболчини олиб келишни исташи ҳақидаги саволга муносабат билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Мутахассиснинг таъкидлашича, унинг асосий вазифаси ҳозирги таркибдаги футболчилар билан самарали ишлашдан иборат, янги трансферлар бўйича эса клубда бошқа масъуллар бор. Компани «биздаги футболчилар — энг яхшилар» дея урғу бериб, Гарри Кейн, Майкл Олисе, Луис Диас, Жамал Мусиала ва бошқа ўйинчилар билан ишлашни хоҳлашини айтди. Мураббий ёзги трансферлар даврида вазият қандай кечишини вақт кўрсатишини қўшимча қилди.

Венсан Компани «Бавария»ни 2024 йил ёзида қабул қилиб олганди. Унинг қўл остида мюнхенликлар Бундеслигани ҳамда Германия Суперкубогини қўлга киритди.