ru24.pro
World News in Uzbek
Февраль
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28

Роналдуни Европа грандига олиб келиш ҳаракати бошланди

0

Криштиану Роналду «Ал-Наср» билан муносабатларини яхшилаб олди ва бойкотдан кейин яна майдонга қайтди. Шунга қарамай, ёзда португалиялик суперюлдуз клубини ўзгартириши эҳтимоли сақланиб турибди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

The Touchline хабарига кўра, агент Жорже Мендеш Европанинг топ-клублари билан боғланиб, 41 ёшли Роналдуни ёзги трансфер ойнасида таркибга қўшишни таклиф қилмоқда.

Аввалроқ ОАВда Роналду «Манчестер Юнайтед»дан кетганидан кейинги келишмовчиликлар сабаб Мендеш билан ҳамкорликни тўхтатгани ҳақида гаплар чиққан эди. Бироқ Transfermarkt маълумотларида Криштиану ҳануз Мендеш агентлигининг мижози сифатида кўрсатилган.

Роналду ва «Ал-Наср» ўртасидаги амалдаги шартнома 2027 йилнинг ўрталаригача мўлжалланган.