ru24.pro
World News in Uzbek
Февраль
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19
20
21
22
23
24
25
26
27
28

Слуцкийнинг «Шанхай Шэньхуа» клуби Осиё Чемпионлар лигасида ютқазди

0

«Шанхай Шэньхуа» Осиё Чемпионлар лигасида етти турдан кейин плей-оффга чиқиш имкониятини бой берганди. 8-турда «Бурирам Юнайтед»га қарши баҳсда Леонид Слуцкий жамоаси турнир билан хайрлашиш олдидан ҳеч бўлмаса обрў учун натижа қилишга уринди, бироқ бу сафар ҳам уддасидан чиқа олмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Учрашув 0:2 ҳисобида тайландликлар фойдасига якунланди. «Бурирам Юнайтед» биринчи бўлимнинг аввалидаёқ икки марта дарвозани ишғол қилди: 11-дақиқада Гуд Кўртис, 22-дақиқада эса Супханат Муеанта гол муаллифига айланди. Кўп ўтмай «Шанхай Шэньхуа» бир футболчига камайиб қолди ва бу ўйин тақдирини амалда ҳал қилиб қўйди.

Маълумот учун, Леонид Слуцкийнинг «Шанхай Шэньхуа» билан амалдаги шартномаси 2027 йил охиригача мўлжалланган.