ru24.pro
World News in Uzbek
Февраль
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28

Педри жароҳатдан сўнг «Барселона»га қайтишга тайёр

0

«Барселона» ярим ҳимоячиси Педри жароҳати сабаб қарийб бир ой майдонга туша олмади. Энди эса каталонияликлар учун ижобий хабар бор — футболчи сафга қайтмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

AS нашри маълумотига кўра, Педри Ла Лигадаги навбатдаги учрашувда «Леванте»га қарши ўйинда «кўк-анорранглилар»га ёрдам бера олади.

2025/2026 йилги мавсумда Педри 25 та учрашувда иштирок этиб, 2 та гол ва 8 та голли узатмага муаллифлик қилган.

«Барселона» Ла Лига турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда ва «Реал»дан 2 очко ортда қолган. «Леванте»га қарши уй учрашуви якшанба, 22-февраль куни бўлиб ўтади, старт ҳуштаги 20:15 да (Тошкент вақти билан) янграйди.