ru24.pro
World News in Uzbek
Февраль
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28

Юлдуз Ражабова ва Эмре Кивилжим расман никоҳдан ўтишди (видео)

0

Ўзбек санъати мухлислари учун яна бир илиқ ва қувончли хабар тарқалди. Гўзал ва истеъдодли актриса — Юлдуз Ражабова ҳамда машҳур турк актёри — Эмре Кивилжимнинг никоҳдан ўтиш маросими бўлиб ўтгани ҳақидаги хабар қисқа фурсатда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамага сабаб бўлди.

Актриса ушбу унутилмас ва бахтли лаҳзани ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасига жойланган самимий видео орқали мухлислари билан бўлишди. Видеога қолдирилган “Wedding” деган қисқа, аммо мазмуни жуда катта изоҳ эса кўпчилик учун ҳаммаси жиддий ва расман бошланганининг яққол ишораси бўлди. Айнан шу битта сўз мухлислар орасида қувончли ҳаяжон уйғотиб, янгиликнинг чинлигини тасдиқлаб берди.

Мазкур хушхабар ортидан ижтимоий тармоқлар табрик ва эзгу тилакларга тўлиб кетди. Мухлислар ёш жуфтликни чин юракдан қутлаб, уларга бахтли ва тотув оила, узоқ ва файзли умр, ўзаро ҳурмат, хотиржамлик ҳамда барака тилашмоқда. Кўплаб изоҳларда уларнинг бир-бирига жуда мос жуфт экани, бу никоҳ санъат оламидаги энг илиқ воқеалардан бири бўлгани алоҳида таъкидланмоқда.