ru24.pro
World News in Uzbek
Февраль
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28

Кассано «Милан» ўйини 80-йиллар футболини эслатмоқда, дейди

0

Италия А Сериясида тўп сурган собиқ ҳужумчи Антонио Кассано «Милан»ни кескин танқидлари билан яна бир бор тилга олди. Унинг фикрича, «россонери»нинг янги бош мураббийи Массимилиано Аллегри жамоага сингдираётган ўйин услубида ижобий томонни кўриш қийин. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Кассано «Милан» бу йил фақат учта учрашувда муносиб кўриниш берди, деб ҳисоблайди: «Болонья»га қарши икки ўйин ва «Удинезе» билан бир баҳс. У жамоада аниқ футбол ғояси йўқлигини таъкидлаб, рақибларда тизим бор, «Милан» эса гўё майдонда 80-йиллар футболини ўйнаётгандек ҳаракат қилмоқда, дея pianetamilan.it унинг сўзларини келтирди.

Айни пайтда «Милан» А Серия турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда. Жамоа чоршанба куни «Комо»га қарши майдонга тушади.