ru24.pro
World News in Uzbek
Февраль
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28

Кассано «Милан» услуби 80-йиллардек кўринишини айтди

0

Италия А Серияси собиқ ҳужумчиси Антонио Кассано «Милан»ни кескин танқид қилиши билан танилган. У йилдан йилга «россонери»даги муаммоларни очиқ айтиб келади ва бу сафар ҳам янги бош мураббий Массимилиано Аллегри қураётган ўйиндан ижобий жиҳат топмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Кассано фикрича, «Милан» жорий йил ичида атиги учта учрашувда муносиб футбол кўрсатган: «Болонья»га қарши икки баҳс ва «Удинезе» билан ўйин. Унинг таъкидлашича, жамоада ўйин ғояси сезилмаяпти, бошқа клубларда эса аниқ услуб бор, «Милан» эса гўё 80-йиллар футболида қолиб кетгандек ҳаракат қилмоқда.

Айни пайтда «Милан» А Серияси турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда. Жамоа чоршанба куни «Комо»га қарши майдонга тушади.