ru24.pro
World News in Uzbek
Февраль
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28

Кнутсен «Интер»га қарши ҳалол ўйин бўлишига умид билдирди

0

Норвегиянинг «Будё-Глимт» жамоаси бош мураббийи Кьетил Кнутсен Чемпионлар лигаси плей-оффидаги «Интер»га қарши илк учрашув олдидан фикрлари билан ўртоқлашди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Мутахассис ўйинда ҳалоллик устувор бўлиши кераклигини таъкидлади. Кнутсен бу гаплари билан «Интер» ҳимоячиси Алессандро Бастонининг «Ювентус»га қарши сўнгги баҳсда муҳокамаларга сабаб бўлган ҳаракатларига ҳам ишора қилди.

«Самимий айтаман, тоза ва ҳалол ўйин кўрамиз, деган умиддаман. Ҳозирги футболда “ифлос” усуллар ҳам натижа бериши мумкин, аммо футбол бошқача ишлаши керак. Биз бу учрашувга жуда пухта тайёрландик. “Интер” — катта тажрибага эга жамоа, бизга бор имконини кўрсатади. Биз эса ўйинни назорат қилишга ва майдонда имкони қадар эркин ҳаракат қилишга эътибор қаратамиз», — дея Кнутсен сўзларини келтиради CalcioMercato.

Учрашув 18 февраль куни бўлиб ўтади ва старт ҳуштаги 01:00 да (Тошкент вақти билан) янграйди.