ru24.pro
World News in Uzbek
Февраль
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28

«Бавария» Кейн шартномасидаги муҳим бандни маълум қилди

0

«Бавария» раҳбарият аъзоси Ули Ҳёнесс ҳужумчи Гарри Кейннинг келажаги борасида фикр билдирди. Унинг айтишича, инглиз футболчиси шартномасига киритилган ва келаси ёзда кучга кириши керак бўлган сотиб олиш опциясини фаоллаштириш муддати аллақачон тугаган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

«Аниқлик киритмоқчиман. Гарри биз учун ҳақиқий омад. 2026 йил ёзига мўлжалланган товон пули банди энди амал қилмайди, шартномаси эса 2027 йил ёзигача давом этади. Шу сабаб ҳозир биз босим остида эмасмиз», — деди Ҳёнесс Bild нашрига.

2025/2026 йилги мавсумда Гарри Кейн 35 та учрашувда майдонга тушиб, 41 та гол ва 5 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

«Бавария»нинг навбатдаги ўйини 21 февраль куни Тошкент вақти билан уйда «Айнтраҳт»га қарши бўлиб ўтади.