ru24.pro
World News in Uzbek
Февраль
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28

Абдуқодир Ҳусанов Чемпионлар лигасидаги энг тезкор футболчи бўлди

0

"Манчестер Сити" ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов жорий Чемпионлар лигаси мавсумида энг юқори тезлик кўрсатган футболчи сифатида эътироф этилди. Бу ҳақдаги статистикани CIES тақдим этди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Маълумотларга кўра, ўзбекистонлик ҳимоячи майдонда 35,8 км/соат тезликка чиқди. Шу тариқа у "Реал" юлдузи Килиан Мбаппе (35,67 км/соат), "Ливерпул" ҳужумчиси Уго Экитике (34,91 км/соат) ҳамда жамоадоши Эрлинг Холанд (34,87 км/соат)дан ҳам юқори натижа қайд этди.

Чемпионлар лигасининг умумий босқичи якунларига кўра, "Манчестер Сити" кучли саккизликдан жой олиб, плей-офф саралаш (стик) ўйинларисиз кейинги босқичга йўл олди. Ушбу босқич учрашувлари бугун, 17-февраль куни старт олади.