ru24.pro
World News in Uzbek
Февраль
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28

Гарсия «Барселона» мағлубиятидан кейин ўйинни таҳлил қилди

0

Испания чемпионати 24-турида «Барселона» сафарда «Жирона»га 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Учрашувдан сўнг каталонияликлар дарвозабони Жоан Гарсия жамоанинг ўйини ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

«Менинг асосий вазифам — гол ўтказмаслик. Бу баҳсда дарвозамиз томон зарбалар керагидан ортиқ бўлди. Қанча сейв қилмай, барибир жамоа ютқазса, бунинг қиймати қолмайди», — деди Гарсия Marca нашрига.

Дарвозабоннинг таъкидлашича, «Барселона» ҳимоядаги тартибни кучайтириши керак: рақибларга жуда кўп голли вазиятлар тақдим этилмоқда. «Буны тузатиш устида ишлаймиз», — дея қўшимча қилди у.

Ушбу мағлубиятдан кейин Ҳанс-Дитер Флик шогирдлари пешқадам «Реал»дан икки очкога ортда қолмоқда.