Гарри Кейн XXI асрда пенальтидан гол уришда учинчи
"Бавария" ҳужумчиси Гарри Кейн фаолиятидаги 100-пенальтисини аниқ ижро этди. Англиялик форвард Бундеслига доирасида "Вердер"га қарши учрашувда (3:0) 11 метрлик зарбани голга айлантирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Шу ўйиннинг ўзида 32 ёшли футболчи яна бир муҳим маррани забт этиб, умумий ҳисобда фаолиятидаги 500-голига етди.
FIFA World Cup Stats маълумотига кўра, Кейн XXI асрда пенальтидан 100 та гол урган атиги учинчи футболчига айланди. Бу кўрсаткич бўйича ундан фақат Криштиану Роналду (181) ва Лионел Месси (112) олдинда бормоқда.
Гарри Кейн 2023 йилда "Тоттенҳэм"дан "Бавария"га ўтган. У клубдаги профессионал фаолиятини айнан Лондон жамоасида бошлаган ва узоқ йиллар шу жамоа сафида тўп сурган.
