ru24.pro
World News in Uzbek
Февраль
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28

Жезуш Роналду кейинги ўйинда майдонга тушмаслигини айтди

0

«Ал-Наср» бош мураббийи Жорже Жезуш Криштиану Роналду нима сабабдан яқин ўйинни ўтказиб юборишини изоҳлаб берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Ар-Риёд клуби чоршанба куни ОФК Чемпионлар лигаси доирасида «Аркадаг»га қарши баҳс олиб боради. Португалиялик юлдуз ҳужумчи тез орада майдонга қайтиши мумкинлиги айтилаётган бўлса-да, бу сафарги учрашувда ҳам у таркибда бўлмайди.

Жезушнинг таъкидлашича, жамоа тиққиз тақвим туфайли Роналду ва асосий таркибдаги яна бир нечта футболчига дам беришга қарор қилган. Мураббий олдинда «Ал-Фатех»га қарши муҳим ўйин турганини алоҳида урғулади.

«Роналдуга дам бериш янгилик эмас. Бу унинг Саудия Арабистонидан ташқарида ўтказиладиган ўйинларда қатнашмай қолиши биринчи марта эмас», — дея Жезуш сўзларини келтиради Al Nassr Zone.

Саудия чемпионатидаги «Ал-Фатех» — «Ал-Наср» учрашуви шанба, 14-февраль куни бўлиб ўтади.