ru24.pro
World News in Uzbek
Февраль
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28

Икарди хет-трики «Галатасарай»га йирик ғалаба келтирди

0

Туркия чемпионатининг 22-тур учрашувида «Галатасарай» «Эюпспор»ни 5:1 ҳисобида ишончли тарзда мағлуб этди. Баҳс қаҳрамони аргентиналик ҳужумчи Мауро Икарди бўлди — у ўйинда уч бор рақиб дарвозасини ишғол қилиб, хет-трик қайд этди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Ушбу натижа Икардини клуб тарихидаги энг сермаҳсул легионерга айлантирди. У руминалик Георге Хаджини ортда қолдирди: Хаджи «Галатасарай» сафида 75 гол урган бўлса, Икарди ҳисобини 76 тага етказди. Умумий тўпурарлар рўйхатида аргентиналик ҳужумчи ҳозирча еттинчи поғонада бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, Мауро Икарди 2023 йилдан бери «Галатасарай» шарафини ҳимоя қилиб келади. У Туркияга келишидан аввал фаолиятини ПСЖ таркибида давом эттирган.