Роналду учун Европа грандларига қўнғироқлар бошланди
Криштиану Роналду «Ал-Наср» билан келишмовчиликларни ортда қолдирди ва бойкотдан сўнг яна майдонга қайтди. Шунга қарамай, ёзда юлдуз ҳужумчи клубини ўзгартириши эҳтимоли бор. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
The Touchline хабарига кўра, агент Жорже Мендеш Европанинг етакчи клублари билан боғланиб, 41 ёшли Роналдуга ёзги трансфер ойнасида шартнома таклиф қилмоқда.
Бир неча йил аввал ОАВ Роналду «Манчестер Юнайтед»дан кетганидан кейин келишмовчиликлар сабаб Мендеш билан ҳамкорликни тўхтатгани ҳақида ёзганди. Бироқ Transfermarkt маълумотларида Криштиану ҳануз Мендеш агентлигининг мижози сифатида кўрсатилган.
Роналду ва «Ал-Наср» ўртасидаги амалдаги шартнома 2027 йил ўрталаригача мўлжалланган.
