ru24.pro
World News in Uzbek
Февраль
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28

Франческо Тотти “Рома” билан музокаралар борлигини тасдиқлади

0

Франческо Тотти яна бир бор “Рома” билан боғлиқ хабарлар юзасидан фикр билдирди. ОАВда клуб афсонаси римликлар сафида қайтадан иш бошлаши, хусусан, техник директор лавозимини эгаллаши мумкинлиги айтилганди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Тоттининг сўзларига кўра, “Рома” у учун барибир уйдек яқин клуб бўлиб қолмоқда. У жамоа ҳозир танлаган йўлдан мамнунлигини таъкидлади ва сўнгги пайтлардаги миш-мишлар фонида клуб раҳбарияти билан мулоқот борлигини яширмади.

“Ҳа, биз гаплашяпмиз. Деталларни муҳокама қиляпмиз ва ҳамма учун энг тўғри қарор қандай бўлишини аниқлаяпмиз. Умид қиламанки, яқин орада бу масалани ҳал қиламиз”, — деди Тотти Sky Sport Italia’га.

Эслатиб ўтамиз, Франческо Тотти футболчилик фаолиятини 2017 йилда якунлаган. Шундан кейин у бир неча йил “Рома”да клуб менежери сифатида ишлаган.

Аввалроқ “Рома” бош мураббийи Жан Пьеро Гасперини ҳазил тариқасида, зарурат бўлса, Тоттини ҳатто майдонга туширишга ҳам тайёрлигини айтганди.