ru24.pro
World News in Uzbek
Февраль
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28

Андижон шаҳар ҳокими калтаклангани ҳақидаги миш-мишлар рад этилди

0

Ижтимоий тармоқларда Андижон шаҳар ҳокими Элёрбек Каримов ҳамда унинг ёрдамчиси номаълум шахслар томонидан калтаклангани ҳақида турли хабарлар тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан шаҳар ҳокимининг ўзи расмий муносабат билдирди.

Элёрбек Каримов тарқатилган маълумотлар мутлақо ҳақиқатга тўғри келмаслигини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, ҳеч қандай жанжал ёки зўравонлик ҳолати бўлмаган.

— «Соппа-соғман, бундай ҳолат умуман кузатилмади. Бу гап қаердан чиққанини ва кимга керак бўлганини тушунмайман. Айни пайтда иш жараёнлари одатдагидек давом этмоқда, ўз фаолиятимизни тўлиқ олиб бормоқдамиз. Тарқатилаётган хабарлар — ёлғон», — деди шаҳар ҳокими.

Шунингдек, у ушбу ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларга расмий ариза киритилганини маълум қилди. Айтилишича, ваколатли органлар ҳозирда мазкур хабарлар тарқалиш ҳолатини ўрганмоқда ва асоссиз ҳамда ёлғон ахборот тарқатган шахслар аниқланиб, уларга нисбатан қонун доирасида чора кўрилади.