ru24.pro
World News in Uzbek
Февраль
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28

Тошкентда бугун City Mallда тутун: ФВВ изоҳ берди

0

Бугун, 16 февраль куни ижтимоий тармоқларда пойтахтдаги савдо-кўнгилочар мажмуа ҳудудида ёнғин чиққан, деган хабарлар кенг тарқалди.

Аслида эса гап ёнғин ҳақида эмас. Маълум бўлишича, воқеа жойи — Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур тумани, Ботир Зокиров кўчасида жойлашган мазкур марказ атрофида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан режали ўқув машғулотлари ўтказилган.

Вазирлик матбуот хизмати тарқатган ахборотга кўра, машғулотлар бугун, 16 февраль куни соат 15:00 да ташкил этилган.

Шу муносабат билан ФВВ фуқаролар, блогерлар ва ижтимоий тармоқлар саҳифалари маъмурларига мурожаат қилиб, ўқув машқлари жараёнида олинган видео ва фотоматериалларни нотўғри талқин қилмасликни сўради.

Маълум қилинишича, аҳоли ўртасида асоссиз саросима келиб чиқмаслиги учун фақат ишончли манбаларда берилган расмий маълумотлардан оқилона ва тўғри фойдаланиш лозим.