ru24.pro
World News in Uzbek
Февраль
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28

Ширин Абдуллаеванинг жамғармаси муҳтож болаларга ёрдам қўли бўлди (видео)

0

Ширин Абдуллаеванинг отаси, Баҳодир Абдуллаев, Instagram саҳифаси орқали қизининг ўлимидан олдин йиғган пулларини ҳайрия мақсадида сарфлаганини намойиш этувчи видео пост жойлади.

Видео остига у шундай изоҳ қолдирди:

“Биз Шириннинг ҳайрия ишларини давом эттиришни ният қилдик! Шириннинг жамғариб қўйган маблағларини юрак жарроҳлигига муҳтож болажонлар харажати учун топширдик. Шириннинг номидан берилган бу ҳадя кимгадир ҳаёт бағишласа, унинг руҳи шод бўлади деган умиддамиз.”

Бу қадам Ширин хотирасини улуғлаш билан бирга, жамиятга ижобий ҳисса қўшишга қаратилган самимий ташаббус сифатида эътироф этилмоқда.