«Барселона» «Жирона» билан учрашув учун таркибни эълон қилди
«Барселона» Испания чемпионатида душанба куни «Жирона»га қарши ўйин учун қайдномани тақдим этди. «Кўк-анорранглилар» рўйхатидан дарвозабонлар ва барча чизиқлар бўйича бир қатор асосий футболчилар жой олди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Учрашувга жалб қилинган футболчилар: Жоан Гарсия, Шчесний, Кочен; Канселу, Балде, Араухо, Кубарси, Мартин, Кунде, Эрик Гарсия; Фермин Лопес, Касадо, Олмо, де Йонг, Бернал, Маркес; Ферран Торрес, Левандовский, Ямал, Рафинья, Барджи.
«Жирона» — «Барселона» ўйини Тошкент вақти билан 01:00 да старт олади. Беллашув тафсилотларини матнли онлайн трансляция орқали кузатиш мумкин.
Шунингдек, клуб Рафиньянинг ҳолати юзасидан алоҳида баёнот берганини ҳам маълум қилди.
