ru24.pro
World News in Uzbek
Февраль
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28

Садир Жапаров ҳокимият алмашиши ҳақидаги миш-мишларга жавоб берди

0

Қирғизистон Республикасида ҳокимиятни зўравонлик йўли билан ўзгартириш учун ҳеч қандай асос йўқ. Бу ҳақда давлат раҳбари Садир Жапаров “Кабар” давлат ахборот агентлиги вакиллари билан суҳбат чоғида маълум қилди.

Президент миш-мишлар ва турли тахминларга аниқ муносабат билдирди: “Ҳеч қандай тўнтариш ёки шунга ўхшаш нарса бўлмайди. Биринчидан, қонун буни назарда тутмайди, иккинчидан, бундай вазият мавжуд эмас”, — деди у.

Бу баёнотлар фонсиз айтилгани йўқ. Эслатиб ўтамиз, 10 февраль куни Садир Жапаров ўзининг узоқ йиллик яқин сафдоши ҳисобланган, Вазирлар Маҳкамаси раиси ўринбосари ҳамда Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари бўлган Қамчибек Ташиевни лавозимидан озод қилган эди.

Шундан кейин Бишкекда сиёсий майдон “қимирлаб” кетди: парламент спикери Нурланбек Тургунбек уулу истеъфога чиқди, айрим лавозимларда ҳам ўзгаришлар кузатилди.

Қисқаси, кадрлар алмашинуви катта бўляпти, лекин Жапаровнинг позицияси равшан: мамлакатда кескин сценарийларга “замин” йўқ. Энди асосий интрига — бу ўзгаришлардан кейин тизим қандай қайта йиғилади ва сиёсий барқарорликни қай тарзда ушлаб туради.