Никита Хайкин Семин унинг фаолиятини сақлаб қолганини айтди
«Будё-Глимт» дарвозабони Никита Хайкин Россия терма жамоаси дарвозабонлар мураббийи Виталий Кафанов ҳамда Москванинг «Локомотив» собиқ бош мураббийи Юрий Семин билан ҳануз алоқада эканини маълум қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Хайкиннинг сўзларига кўра, Семин бир вақтлар уни «Мордовия»га таклиф қилиб, футболчининг фаолиятини амалда сақлаб қолган.
«Виталий Витальевичга муносабатим жуда яхши: терма жамоадаги ҳамкорлигимиздан кейин ҳам доимий алоқадамиз. Семин билан ҳам шундай — у мени “Мордовия” ёшлар жамоасига олиб келганди ва бу кўп жиҳатдан фаолиятимни сақлаб қолди», — дея Хайкиннинг фикрларини «Спорт-Экспресс» келтирди.
Дарвозабон Россиядаги даврини ҳам алоҳида эслаб, айнан ўша йиллар унинг кейинги ютуқларига катта таъсир қилганини таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, «Будё-Глимт» кутилмаганда Чемпионлар лигаси плей-офф босқичига йўл олди ва бу босқичда Миланнинг «Интер» жамоасига қарши майдонга тушади.
