«Атлетико» Симеоне даврида кутилмаган антирекорд қайд этди
Ла Лиганинг 24-турида Мадриднинг «Атлетико» жамоаси сафардa «Райо Валйекано»га йирик ҳисобда мағлуб бўлди — 0:3. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
«Асаларилар» учрашувнинг биринчи бўлимидаёқ икки бор рақиб дарвозасини ишғол қилди, танаффусдан кейин эса мезбонлар яна бир гол уриб, ўйин тақдирини бутунлай ҳал қилди.
Opta маълумотига кўра, «матрасчилар» Симеоне даврида илк бор Испания чемпионати учрашувининг биринчи бўлимида дарвозаси томон 7 та аниқ зарбага йўл қўйди. Бундай ҳолат охирги марта 2011 йил март ойида «Висенте Калдерон»да «Реал»га қарши дербида қайд этилган.
Диего Симеоне «Атлетико»ни 2011 йил декабридан бери бошқариб келади. Аргентиналик мутахассис қўл остида мадридликлар икки марта Ла Лига чемпионига айланган.
