ru24.pro
World News in Uzbek
Февраль
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28

Икарди “Ғалатасарой” тарихидаги энг сермаҳсул легионерга айланди

0

Туркия чемпионатининг 22-турида “Ғалатасарой” “Эйюпсор”ни 5:1 ҳисобида йирик мағлуб этди. Учрашувда аргентиналик ҳужумчи Мауро Икарди хет-трик қайд этиб, жамоасининг ғалабасига катта ҳисса қўшди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Ушбу уч гол Икардига клуб тарихида янги ютуқ олиб келди: у “Ғалатасарой” сафида 76-голини уриб, руминялик Георге Ҳаджини (75) ортда қолдирди ва жамоа тарихидаги энг яхши хорижлик тўпурар бўлди. Умумий тўпурарлик рўйхатида эса аргентиналик футболчи ҳозирча 7-ўринда бормоқда. Эслатиб ўтамиз, Икарди 2023 йилдан буён “Ғалатасарой” шарафини ҳимоя қилади, аввалроқ у “ПСЖ”да тўп сурган.