«Атлетик» «Реал Овьедо»га қарши иродали ғалабани тортиб олди
Испания чемпионатининг 24-турида «Атлетик» сафардa «Реал Овьедо» билан тўқнаш келди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Учрашувнинг биринчи бўлимида аутсайдерлар ҳисобни очди: 30-дақиқада Федерико Виньяас узатмасидан сўнг Ильяс Чайра аниқ зарба йўллаб, мезбонларни олдинга олиб чиқди.
Иккинчи таймда билбаоликлар ташаббусни қўлга олди. Микел Хаурхехизар жарима майдони ташқарисидан кучли зарба билан мувозанатни тиклади — 1:1. Орадан кўп ўтмай Иньяки Уильямснинг бош билан йўллаган зарбаси Давыд Кармунинг қўлига тегди ва ҳакам пеналти белгилади. 11 метрликдан Оян Сансет тўпни марказга йўллади, дарвозабон эса йўналишни топа олмади — 1:2.
Шу тариқа «Атлетик» кетма-кет иккинчи ғалабасини қайд этиб, 8-ўриндаги «Реал Сосьедад»га очколар бўйича етиб олди. «Реал Овьедо» эса турнир жадвалининг энг паст поғонасида қолди.
