ru24.pro
World News in Uzbek
Февраль
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28

Жезуш Роналдуга дам берди ва сабабини айтди

0

«Ал-Наср» бош мураббийи Жорже Жезуш Криштиану Роналду нега навбатдаги учрашувда майдонга тушмаслигини изоҳлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Ар-Риёд клуби чоршанба куни ОФК Чемпионлар лигаси доирасида «Аркадаг»га қарши баҳс олиб боради. Португалиялик юлдуз ҳужумчи тез орада жамоага қайтиши кутилган бўлса-да, бу ўйинда ҳам унинг номи қайдномадан жой олмайди.

Жезушнинг айтишича, жадвал тиғизлиги сабаб Роналду ва асосий таркибдаги бир қатор футболчиларга дам бериш қарори қабул қилинган. Мураббий олдинда «Ал-Фатеҳ»га қарши муҳим учрашув борлигини алоҳида таъкидлади.

Шунингдек, Жезуш Роналдунинг Саудия Арабистонидан ташқаридаги ўйинларни ўтказиб юбориши янгилик эмаслигини эслатди. Унинг сўзларини Al Nassr Zone келтирди.

Саудия чемпионатидаги «Ал-Фатеҳ» — «Ал-Наср» учрашуви шанба куни, 14-февраль куни бўлиб ўтади.