Шанҳайда кенг кўламли ер ўпирилиши содир бўлди
0
Хитойнинг Шанҳай шаҳрида кенглиги тахминан 10–20 метр бўлган ер ўпирилиши кузатилди. Ҳодиса бир неча сония ичида рўй бериб, йўл қисмлари, қурилиш материаллари ва вақтинчалик иншоотлар чуқурликка қулаган.
Маълумотларга кўра, ҳодиса натижасида жабрланганлар йўқ. Ҳайдовчилар ва пиёдалар хавфли ҳудуддан ўз вақтида узоқлашишга улгурган, қурилиш майдончасида ишлаётган ходимлар эса фавқулодда тартибда эвакуация қилинган.
Дастлабки тахминларга кўра, ер ўпирилишига метро қурилиши ишлари ҳамда бир кун аввал аниқланган сув сизиб чиқиши сабаб бўлган бўлиши мумкин.
