ru24.pro
World News in Uzbek
Февраль
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28

Икарди уч гол уриб «Галатасарой» рекордини янгилади

0

Туркия чемпионатининг 22-турида «Галатасарой» «Эйупспор»ни йирик ҳисобда мағлуб этди — 5:1. Учрашув қаҳрамони аргентиналик ҳужумчи Мауро Икарди бўлиб, у хет-трик қайд этди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Ушбу учта гол Икардига клуб тарихидаги энг сермаҳсул легионер мақомини олиб келди. У бу борада руминялик Георге Хаждини ортда қолдирди: Хажди «Галатасарой» сафида 75 та гол урган бўлса, Икардининг ҳисобида энди 76 та гол бор. Умумий тўпурарлар рўйхатида эса аргентиналик футболчи еттинчи поғонада қайд этилди.

Эслатиб ўтамиз, Мауро Икарди 2023 йилдан бери Туркиянинг «Галатасарой» клубида тўп сурмоқда. У бунга қадар Франциянинг «ПСЖ» жамоаси шарафини ҳимоя қилган.