Гришин Головин топ клубга керак эмаслигини айтди
Россиялик собиқ ярим ҳимоячи Александр Гришин Александр Головиннинг келажаги ҳақида фикр билдириб, унинг яқин орада гранд жамоага кўчиши эҳтимолини паст баҳолади. Ҳозирда Головин Франция чемпионатида 7-ўринда бораётган «Монако» сафида тўп сурмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Гришин футболчи аввалроқ бошқа клубга ўтиши керак бўлганини таъкидлади. Унингча, Головин бу ёшда чемпионатни ўзгартириш учун етарли мотивацияга эга эмас, устига-устак тез-тез жароҳат олади. Шунингдек, «Монако»да ҳам у доимий равишда асосий таркибда ўйнамаётгани сабабли топ-клублар унга жиддий қизиқиш билдирмайди.
«Монако» 31 очко билан Франция чемпионати турнир жадвалида 7-поғонада. 29 ёшли Головин жорий мавсум барча мусобақаларда 25 учрашувда майдонга тушиб, 2 гол урди ва 4 та голли пас муаллифи бўлди.
