Головин беш йилдан сўнг Лига 1да икки ассист қайд этди
Жума оқшомида «Монако» ўз майдонида «Нант»ни 3:1 ҳисобида мағлуб этди. Учрашувда Александр Головин қизил карточка олиб майдонни тарк этди, бироқ ундан аввал жамоасига икки голга узатма билан катта фойда келтиришга улгурди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Қизиқ томони шундаки, Головин Лига 1 доирасида бир ўйинда икки ассистни охирги бор беш йил аввал — 2021 йил 28 февраль куни амалга оширган. Ўшанда «Монако» уйда «Брест»дан 2:0 ҳисобида устун келган, россиялик ярим ҳимоячи эса ҳар икки голга бевосита ҳисса қўшган эди.
Эслатиб ўтамиз, Александр Головин 2018 йил ёзидан буён «Монако» сафида тўп суради.
Энди «Монако» Европа Чемпионлар лигасидаги навбатдаги уй учрашувига тайёргарлик кўради — рақиб «ПСЖ». Жамоалар сешанба, 17 февраль куни тўқнаш келади.
