ru24.pro
World News in Uzbek
Февраль
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28

Роналду кейинги ўйинда майдонга қайтишга қарор қилди

0

"Ан-Наср" ҳужумчиси Криштиану Роналду жамоасининг навбатдаги учрашувида иштирок этади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

41 ёшли португалиялик футболчи Саудия Арабистони чемпионатидаги сўнгги икки баҳсни ўтказиб юборганди, бироқ энди майдонга қайтиш бўйича якуний қарорини қабул қилди. Журналист Фабритсио Романонинг хабар беришича, юлдузли форвард шанба куни "Ал-Фатеҳ"га қарши ўйинда майдонга тушишга тайёр. Роналду жамоа билан бирга учрашув бўлиб ўтадиган Эл-Ҳасага аллақачон етиб борган.

Ўйин 22:30 да (Тошкент вақти билан) старт олади. Ҳозирда "Ан-Наср" Саудия лигаси турнир жадвалида учинчи ўринда бормоқда.