ru24.pro
World News in Uzbek
Февраль
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28

Мануэл Нойер майдонда ҳимоя ёки таянчда ўйнаши мумкинлигини айтди

0

“Бавария” дарвозабони Мануэл Нойер ўзини фақат дарвоза чизиғида эмас, бошқа позицияда ҳам синаб кўриши мумкинлигини таъкидлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Мюнхен клубини бошқарган даврида Хосеп Гвардиола дарвозабонни майдонга тушириш ғоясини ҳам кўриб чиққан эди. 39 ёшли сардордан айнан шу мавзуда фикри сўралди.

“Пастроқ даражада майдонда бемалол ўйнаб кета олардим. Масалан, учинчи дивизионда, тўп назоратига таянадиган жамоада. Балки тезлик бироз етишмас, аммо ўзимни кўрсата оламан. Марказий ҳимоячи бўлармидим ёки таянч ярим ҳимоячи — Хави Мартинесга ўхшаш ролми, аниқ билмайман. Қизиқ бўларди. Лекин дарвозабон сифатида эришганларимдан жуда мамнунман”, — деди Нойер L'Equipe нашрига берган интервьюсида.

Жорий мавсумда тажрибали посбон “Бавария” сафида 27 учрашувда майдонга тушиб, 27 та гол ўтказиб юборди.