ru24.pro
World News in Uzbek
Февраль
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28

Месси 2026 йилги ЖЧда ўйнамаслик эҳтимолини кўриб чиқмоқда

0

Лионел Месси 2026 йилги жаҳон чемпионатида Аргентина терма жамоаси сафида майдонга тушмаслиги мумкин. The Touchline хабарига кўра, 38 ёшли ҳужумчи мундиалга бормаслик вариантини ҳам истисно қилмаяпти. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Манбада таъкидланишича, барчаси футболчининг жисмоний ҳолатига боғлиқ бўлади. Месси ўзини 100 фоиз тайёрликдан ҳатто 1 фоизга паст ҳис қилса ҳам, жаҳон чемпионатига йўл олмасликка қарор қилиши мумкин.

Шунингдек, Месси MLS даражаси мундиал олдидан энг юқори спорт формасига чиқиш учун етарлича рақобатли эмас деб ҳисоблайди. Шу боис у бу камчиликни фақат мукаммал жисмоний тайёргарлик билан қоплаш кераклигини яхши тушунади.

2026 йилги жаҳон чемпионатида Аргентина амалдаги чемпион сифатида совринни ҳимоя қилади. Ўтган мундиал финалида "альбиселесте" Францияни 3:3 ҳисобидаги дурангдан сўнг пенальтилар сериясида мағлуб этганди.