ru24.pro
World News in Uzbek
Февраль
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28

Нуньес Арабистон лигаси рўйхатидан чиқарилди, ўрнини Бензема эгаллади

0

Уругвайлик ҳужумчи Дарвин Нуньес мавсумнинг қолган қисмида Арабистон чемпионатида майдонга туша олмайди. «Ал-Ҳилол»нинг италиялик бош мураббийи уни лига учун берилган рўйхатдан чиқариб, таркибга клубга кўчиб ўтган Карим Бенземани киритишни танлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Шунга қарамай, Нуньес жамоанинг Осиё Чемпионлар лигаси учрашувлари учун аризасида қолди ва ушбу турнир доирасида «Ал-Ҳилол»га ёрдам беришда давом этади.

Маълумот учун, Нуньес аввалроқ Испаниянинг «Алмерия», Португалиянинг «Бенфика» ва Англиянинг «Ливерпул» клубларида тўп сурган. У 2019 йилдан буён Уругвай терма жамоасига жалб этилиб келади, ҳозиргача миллий жамоа сафида 13 та гол урган ҳамда 2022 йил Қатардаги жаҳон чемпионатида иштирок этган.