ru24.pro
World News in Uzbek
Февраль
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28

Жезуш Роналду нега ўйнамаслигини изоҳлади ва унга дам берди

0

«Ал-Наср» бош мураббийи Жорже Жезуш Криштиану Роналдунинг навбатдаги ўйинда майдонга тушмаслиги сабабини очиқлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Ар-Риёд клуби чоршанба куни ОФК Чемпионлар лигаси доирасида «Аркадаг»га қарши баҳс олиб боради. Португалиялик юлдуз ҳужумчи яқин орада майдонга қайтиши кутилаётганди, аммо бу учрашувда ҳам у қайдномадан жой олмайди.

«Зич тақвим сабаб Роналдуга ва асосий таркибдаги яна бир қанча футболчиларга дам беришга қарор қилдик. Олдинда «Ал-Фатеҳ»га қарши муҳим ўйин турибди», — дея Жезушнинг сўзларини келтиради Al Nassr Zone.

Мураббий таъкидлашича, Роналдунинг дам олиши янгилик эмас: у Саудия Арабистони ташқарисида ўтадиган учрашувларни аввал ҳам бир неча бор ўтказиб юборган.

Саудия чемпионатининг «Ал-Фатеҳ» — «Ал-Наср» учрашуви шанба куни, 14-февраль куни бўлиб ўтади.