ru24.pro
World News in Uzbek
Февраль
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28

Луис Энрике Дембеле танқидига кескин жавоб берди

0

"ПСЖ" бош мураббийи Луис Энрике "Ренн"га қарши мағлубиятдан кейин Усмон Дембеле айтган кескин фикрларга муносабат билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Париж клуби Лига 1 доирасидаги сафар учрашувида 1:3 ҳисобида ютқазди. Финал ҳуштагидан сўнг Дембеле жамоада ўтган мавсумдаги муваффақиятнинг асоси бўлган бирлик йўқолгандек туюлаётганини таъкидлади.

Матбуот анжуманида Энрике эса қатъий позициясини яширмади: у ҳеч қачон футболчининг ўзини клубдан устун қўйишига йўл қўймаслигини айтди. Мураббий жамоа учун масъулиятни шахсан ўзи зиммасига олишини, бу борада на президент, на спорт директори жавобгар эканини эслатди. Шунингдек, у Дембеле сўзларини мағлубиятдан кейинги ҳиссиётлар таъсири деб баҳолади.

Қайд этиш жоиз, жума кунги баҳсда "ПСЖ"нинг ягона голини ҳам айнан Усмон Дембеле урди.