ru24.pro
World News in Uzbek
Февраль
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28

Канчельскис Каррикга тўлиқ ишлаш учун имконият берарди

0

"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ ярим ҳимоячиси Андрей Канчельскис клубни вақтинча бошқараётган Майкл Каррик фаолияти ҳақида фикр билдирди. Каррик жамоа бошқарувида ўтказган сўнгги беш учрашувнинг тўрттасида ғалаба қайд этишга эришди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Канчельскиснинг таъкидлашича, "Юнайтед" мавсум якунида АПЛда кучли тўртликдан жой олиб, Чемпионлар лигасига йўлланма олиши шарт. Мураббийлик масаласида эса у шошилмасликни, бироқ Каррикга имконият бериш кераклигини айтди.

Ҳозирда "Манчестер Юнайтед" 26 турдан сўнг 45 очко жамғарган ва турнир жадвалида тўртинчи ўринда бормоқда. Жамоа олдида "Астон Вилла" (50), "Манчестер Сити" (53) ва "Арсенал" (57) жойлашган.