ru24.pro
World News in Uzbek
Февраль
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28

«Ан-Наср» мураббийи Роналдуга навбатдаги ўйинда дам берди

0

«Ан-Наср» бош мураббийи Жорже Жезуш Криштиану Роналду нега яқинлашиб келаётган учрашувда майдонга тушмаслигини изоҳлаб берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Ар-Риёд клуби чоршанба куни ОФК Чемпионлар лигаси доирасида «Аркадаг»га қарши баҳс ўтказади. Португалиялик юлдуз ҳужумчи яқин вақт ичида майдонга қайтиши кутилaётганди, бироқ бу сафарги ўйинда ҳам у рўйхатда бўлмайди.

«Зич тақвим сабаб Роналду ва асосий таркибдаги яна бир қатор футболчиларга дам беришга қарор қилдик. Олдинда «Ал-Фатех»га қарши жуда муҳим учрашув бор», — деди Жезуш. Мураббий сўзларини Al Nassr Zone келтирди.

Жезуш, шунингдек, Роналдуга дам бериш янгилик эмаслигини таъкидлади: ҳужумчи Саудия Арабистонидан ташқарида ўтказиладиган айрим баҳсларда аввал ҳам майдонга тушмаган.

Саудия чемпионатидаги «Ал-Фатех» — «Ан-Наср» ўйини шанба, 14 февраль куни бўлиб ўтади.