ru24.pro
World News in Uzbek
Февраль
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28

Жикия «Антальяспор»ни тарк этиши мумкин, агент сабабини айтди

0

Россиялик ҳимоячи Георгий Жикиянинг агенти Малик Арутюнов футболчининг келажаги борасида изоҳ берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Агентнинг сўзларига кўра, Жикия Туркиядаги ҳаётдан умуман олганда мамнун, бироқ клубда маошлар кечиктирилаётгани уни норози қилган. Шу сабаб у Россия Премьер-лигаси жамоаларидан тушаётган вариантларни кўриб чиқмоқда. Арутюнов таъкидлашича, маошдаги кечикишлар ноябрь ойидан бери давом этмоқда.

32 ёшли ҳимоячи ўтган ёзда «Антальяспор» сафига қўшилганди. У турк клуби билан икки йиллик шартнома имзолаган.

Жорий мавсум Туркия Суперлигасида Жикия 12 та учрашувда майдонга тушди, 2 та гол урди ва 3 та сариқ карточка олди.