ru24.pro
World News in Uzbek
Февраль
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28

«Ал-Ҳилал» Нунесни рўйхатдан чиқарди, Бензема киритилди

0

Уругвайлик ҳужумчи Дарвин Нунес мавсумнинг қолган қисмида Саудия Арабистони чемпионатида майдонга тушмайди. «Ал-Ҳилал»нинг италиялик бош мураббийи уни ички мусобақалар учун берилган рўйхатдан чиқариб, клубга келган Карим Бензема учун жой очди. Бироқ Нунес Осиё Чемпионлар лигаси ўйинлари қайдномасида сақлаб қолинди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Маълумот учун, Нунес фаолияти давомида Испаниянинг «Алмерия», Португалиянинг «Бенфика» ва Англиянинг «Ливерпул» клубларида тўп сурган. У 2019 йилдан бери Уругвай терма жамоасига мунтазам чақирилади ва ҳозиргача 13 та гол урган. Шунингдек, у 2022 йилги Жаҳон чемпионатида Қатарда ҳам иштирок этган.