ru24.pro
World News in Uzbek
Февраль
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28

Джикия «Антальяспор»даги ҳолати ҳақида фикр билдирди

0

«Антальяспор» ҳимоячиси Георгий Джикия Туркия клубидаги ҳолати юзасидан берилган саволларга жавоб қайтарди. 32 ёшли футболчининг қисқа изоҳи «ФНЛ с Ильёвым» телеграм-каналида эълон қилинган видеода намойиш этилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Джикиядан жамоада ишлари қандай кетаётгани сўралганда, у ҳаммаси жойида эканини айтди. Шунингдек, Туркиядаги шароитлар кўнглидагидек эканини табассум билан тасдиқлади.

Маълумот учун, Джикия «Антальяспор» сафига ўтган ёзда келиб қўшилганди. Шу вақт ичида у барча мусобақаларда 13 учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол муаллифи бўлди.

Ҳозирда «Антальяспор» Туркия Суперлигаси турнир жадвалида 14-ўринда бормоқда. Жамоа навбатдаги учрашувини 13 февраль куни ўз майдонида «Самсунспор»га қарши ўтказади.