ru24.pro
World News in Uzbek
Февраль
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28

Канадада 307 миллион йиллик илк ўтхўр жонивор топилди

0

Канадада олимлар ҳайвонлар эволюцияси тарихини “қайта очиб бериши” мумкин бўлган ноёб топилмага дуч келди. Янги Шотландия вилоятида тахминан 307 миллион йил аввал яшаган қадимги жониворнинг бош суяги аниқланди. Мутахассислар буни қуруқликда яшаган энг илк ўсимликхўр умуртқалилардан бири, деб баҳоламоқда.

Топилган мавжудотга Тиранноротор хеберти деб ном берилган. Қизиғи, ташқи кўринишидан у судралиб юрувчиларга ўхшаб кетса-да, олимлар уни микрозаврлар гуруҳига киритмоқда. Тадқиқотчилар ҳисобича, жониворнинг узунлиги тахминан 30,5 сантиметр бўлган — ҳозирги калтакесакларга яқин қиёфада тасаввур қилиш мумкин.

Энг муҳим жиҳат — унинг овқатланиш услуби. Олимлар микрокомпютер томографияси ёрдамида тиш тизимини ўрганиб, Тиранноротор хебертида ривожланган чайнаш механизми борлигини аниқлаган. Бу эса ўша даврдаёқ ўсимликни самарали чайнаб, ҳазм қилишга мослашган организмлар пайдо бўла бошлаганини кўрсатади.