ru24.pro
World News in Uzbek
Февраль
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28

«Монако» бош мураббий лицензияси йўқлиги учун катта жарима тўлайди

0

L'Equipe хабар беришича, «Монако» клуби бош мураббий Себастьен Поконооли билан боғлиқ ҳолат сабабли сезиларли миқдорда молиявий жазога тортилади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Манбага кўра, мутахассиснинг Лига 1да ишлаш ҳуқуқини тасдиқловчи лицензияси мавжуд эмас. Шу боис монаколиклар Поконооли жамоани бошқарган ҳар бир учрашув учун 25 минг евродан тўлайди ва жарима суммаси ҳозирнинг ўзида 425 минг еврога етган.

Бельгиялик мураббий «Монако»ни ўтган йили қабул қилиб олганди. Бугунги кунга келиб жамоа 28 очко билан турнир жадвалида 10-ўринда бормоқда.